O'zbekchaРусскийEnglish
LLC Uzminda

ЎЗБЕКИСТОНГА SUNGWOO HITECH CO. LTD БОШҚАРУВИ РАИСИ ТАШРИФ БУЮРДИ

Sungwoo HiTech Co. Ltd  - Жанубий Корея компаниясининг бошқаруви раиси, бутун дунё бўйича автомобиль кузовлари ва бошқа бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи заводларэгаси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Жаноб Lee Myung Keun биринчи бўлиб Фарғонадаги «UZSUNGWOO»  МЧЖ  ҚК заводи  иш фаолияти билан батафсил танишди ва музокара учун Тошкентга келди. Мулоқотда Sungwoo HiTech Co. Ltd ва “ Ўзавтосаноат” АЖ арбоблари стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, компания муҳандислари таркиби ва кадрлар тайёрлаш масалалари ҳамда экспорт салоҳиятининг истиқболдаги ўсиш суръатларини муҳокама қилдилар.


«UZSUNGWOO»  МЧЖ  ҚК–корxонаси юқори теxнологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, «GM Uzbekistan» АЖ да ишлаб чиқарилаётган янги автомобиллар учун штампловчи-пайвандловчи қисмларни етказиб беришга ихтисослашган.

«UZSUNGWOO»  МЧЖ  ҚК корхонаси “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти   ва Жанубий Кореянинг Sungwoo Hitech Ltd компанияси ҳамкорлигида 2011 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

Скачать Коммерческое Предложение
Просмотреть фотогаллерею